Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Ирландия осмонида номаълум жисм пайдо бўлди. У учар ликопча бўлиши мумкин

Ирландия осмонида номаълум жисм пайдо бўлди. У учар ликопча бўлиши мумкин

20:10, 16.11.18
92
Дунё / Ҳодисалар

Ирландиялик учувчилар осмон бўйлаб астрономик тезликда учиб ўтган ёрқин нурни кўришган.

Ирландия авиация маъмурияти ўтган ҳафта охирида “Shannon Air Traffic Control” тизими билан боғланган тижорий самолётларнинг бир нечта учувчилари кўрган ноодатий жисмни ўрганиб чиқмоқда. Авиация маъмурияти, шунингдек, осмон бўйлаб учиб ўтган ва ғойиб бўлган номаълум учувчи объект устида изланиш олиб бормоқда.

Тижорий самолётларнинг бир қанча учувчиси ёрқин нурни кўрганини хабар қилган. Учар ликопча камида 2,500 км/с тезликда учиб ўтган — бу тижорий реактив самолёт тезлигидан икки баробар юқоридир.

“Speedbird 94” чақирув белгили “The British Airways 787” “Shannon Air Traffic Control”га тонгги соатларда Ирландиянинг ғарбий соҳилида ҳарбий машқлар мавжудлиги ҳақида сўраш учун радиосигнал жўнатган.

Учувчининг айтишича, “у жуда тез ҳаракат қиларди. У бизнинг чап тарафимизда пайдо бўлди ва тезда кўздан йўқолди. Биз ёрқин нурни кўрдик ва у жуда юқори тезликда ғойиб бўлди”.

“Биз фақат ҳайратда қолдик. Биз уни сиёсат билан боғлиқ деб ўйламаган эдик. Фақатгина унинг нима бўлиши мумкин эканлигига қизиқардик”, – дея қўшимча қилди у.

“Shannon Air Traffic Control” бошқарувчисининг маълумот беришича, биринчи ва иккинчи даражали радарларда ҳеч нарса кўрсатилмаган.

“Virgin76” чақирув белгили “Virgin Airlines plane” учувчиси ҳаво ҳаракати назоратига киришди ва у метеор ёки бошқа турдаги объект бўлиши мумкинлигини айтди: “Худди шундай траекториядан кейин бир нечта объектлар пайдо бўлди. Улар биз турган жойдан жуда ёрқин кўринди”.

Шунингдек, учувчининг кўрганларини тасдиқлашича: “Ўнг тарафдаги баландлик устида иккита ёрқин нур кўринган ва камида биз тахмин қилган тезликда юқорига кўтарилган”.

“Уни фақатгина мен кўрмаганимдан хурсандман”, – дейди учувчилардан бири.

Ирландия авиация маъмурияти вакилининг айтишича, маъмурият ушбу воқеа юзасидан текширув олиб боради ва ҳисобот тайёрлайди: “Бу ҳисобот анъанавий яширин тергов жараёни остида текширилади”. Вакилнинг қўшимча қилишича, бу ўзга сайёраликларга ўхшамайди.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?