Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » «Салом, рашк» фильми ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади

«Салом, рашк» фильми ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади

19:40, 10.11.18
197
Маданият
Режиссёр Бегзод Жониевнинг «Салом, рашк» фильми ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Салом, рашк» фильмидан кейинги ўринларни Рустам Мелиевнинг «Мақсад», Отабек Мирзахоловнинг «Миллионер келин», Мурод Иноғомовнинг «Жонимга тегдинг жоним», Лазиз Ашуралиевнинг «Найранг» фильмлари банд этган.

Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Темур», «Ҳалоскор», «Амиран», «Жекпот» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.

29 октябрь — 4 ноябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари

1-ўрин. «Салом, рашк» (комедия)
Режиссёр — Бегзод Жониев

2-ўрин. «Мақсад» (детектив-триллер)
Режиссёр — Рустам Мелиев

3-ўрин. «Миллионер келин» (комедия)
Режиссёр — Отабек Мирзахолов

4-ўрин. «Жонимга тегдинг жоним» (комедия)
Режиссёр — Мурод Иноғомов

5-ўрин. «Найранг» (комедия)
Режиссёр — Лазиз Ашуралиев
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?