Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » “FaceApp”дан руҳланган абитуриент “боридан мосуво” бўлди

“FaceApp”дан руҳланган абитуриент “боридан мосуво” бўлди

20:57, 04.08.19
52
Янгиликлар

Олий таълим муассасаларидан муҳим палла абитуриентларни талабаликка қабул қилиш жараёниўзининг қизғин босқичига кўтарилган бир пайтда, ижтимоий тармоқларда трендга айланган “Face App” лойиҳасининг қўштирноқ ичидаги иштирокчилари ўз ўйинларининг қурбонига айланди.

Бир неча йиллик меҳнат ва заҳматлар эвазига талабаликка қабул қилиш арафасида турган Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласида истиқомат қилувчи абитуриент М.М яқиндагина Жиззах давлат педагогика институти Тасвирий санъат ва график муҳандислик йўналишларига ижодий имтиҳонларни топшириб 148,0 балл тўплаб қувончи ичига сиғмай турган эди. Минг афсуски унинг кўп йиллик орзуларига “Face App” овчилари чанг солишди. Чунки талабалик остонасида турган М.М Жиззах вилояти Бахмал тумани, Мўғол қишлоғида истиқомат қилувчи У.Н ўрнига институтнинг Тасвирий санъат ва график муҳандислик йўналиш (сиртқи) га ижодий имтиҳонга кирган вақтида имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан ушланди. Натижада абитуриент М.М нинг ижодий имтиҳон натижалари бекор қилиниб, ўз ўрнига иқтидори бор абитуриентни киргизишга ўринган У.Н имтиҳонлардан четлаштирилди.

Ҳурматли абитуриентлар ҳаёт ижтимоий тармоқларда кўрсатилганидек содда ва енгил юмушлардан иборат эмас. Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар жамиятда адолат қарор топтиришга қаратилган экан, бу йўлда ҳар қандай ғов олиб ташланади. Огоҳ бўлинг, огоҳлик хаёт йўлингизни равон кетишини белгилайди.

С. Назарқосимов

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?