Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Кореяга ишга кетаман деб катта пулга чув тушди

Кореяга ишга кетаман деб катта пулга чув тушди

14:40, 04.11.20
153
Ҳодисалар

2 октябрь куни фуқаро М.А. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8.300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган қайси банк фаолияти сизни қониқтиради?