Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Болаларимизга эътиборсиз бўлмайлик

Болаларимизга эътиборсиз бўлмайлик

20:39, 22.02.19
44
Жамият

Жиззах шаҳрида яшовчи 2007 йилда туғилган вояга етмаган С.Церкованинг (исми-шарифи ўзгартирилган) онаси 2018 йил июнь ойида Туркия давлатига ишлаш учун кетганлиги сабабли С.Церковани Ш.Рашидов тумани, Сарайлик маҳалласида яшовчи опаси Оксанага(исми-шарифи ўзгартирилган) топшириб кетади.

Вояга етмаган С.Церкова бироз муддат холаси билан бирга яшаб, сўнг назоратсиз қолиб, мақсадсиз кўчаларда юришни ўзига одат қилади. Мунтазам дарс машғулотларга қатнашмаганлиги учун холаси ОксанаШ.Рашидов тумани Тоқчилик МФЙда яшовчи отаси А.Церков тарбиясига топширади.

Вояга етмаган С.Церковани отаси А.Церков шу маҳалла ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабига ўқишга жойлаштирган.

Вояга етмаган С.Церкова мактабга бормасдан, қаровсиз қолганлигини, онаси чет давлатига кетганлиги, отасининг эътиборсизлиги, мақсадсиз кўчаларда юришни ўзига одат қилиб олганлиги сабабли мактаб директори ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган С.Церковани қиз болаларга мўлжалланган махсус ўқув муассасага жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Вояга етмаган С.Церкова назоратсиз қолганлиги, унинг ҳуқуқбузарликсодир этишини олдини олиш, таълим ва тарбия олишини мунтазам назоратга олиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2019 йил 05 февраль кунги ажрими билан у Тошкент вилоят Чиноз тумани 5-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга мухтож қиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабга жойлаштирилди.


Р.Орзиқулов - Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди раисискачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?