Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Эронлик машҳур қўшиқчи "Анди" Ўзбекистонда концерт беради

Эронлик машҳур қўшиқчи "Анди" Ўзбекистонда концерт беради

21:44, 29.11.18
34
Маданият
Эронлик Андраник Мададян – арман миллатига мансуб қўшиқчи. У 1956 йилнинг 15 апрел куни Теҳронда туғилган. Андраник Мададян кўпроқ “Анди” тахаллуси билан машҳур.

Андраник Мададян ўз каръерасини 80-йилларда Анди&Коурос дуэти таркибида бошлади. 1985-1992 йилларда гуруҳнинг тўртта альбоми чиқди. Ушбу альбомлар туфайли Андраник Мададян бутун Эрон-Форс поп-мусиқаси тарихида энг машҳур қўшиқчига айланди.

1992 йилда Коурос гуруҳи тарқалиб кетди ва Андраник Мададян якка сол каръерасини бошлади. Андраник тўрт марта йилнинг энг яхши Арман қўшиқчиси ва ўн йилликнинг энг яхши Форс қўшиқчиси деб топилди. Якка сол каръераси давомида 15 та альбом чиқарди.

Андраник Мададян форс, арман, араб, ҳинд, инглиз ва испан тилларини билади. Ҳозирда у АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида арман маҳалласида истиқомат қилади.

Анди декабрда Ўзбекистонга ижодий сафар билан ташриф буюради, деб хабар бермоқда Uz24.uz
Концерт дастури:

1 декабрь куни Тошкент шаҳрида;

2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида;

4 декабрь куни Бухоро шаҳрида.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?