Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » 2019 йили Ўзбекистонда транспорт вазирлиги ташкил этилиши мумкин

2019 йили Ўзбекистонда транспорт вазирлиги ташкил этилиши мумкин

19:25, 28.11.18
86
Сиёсат
Ўзбекистонда Транспорт вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Президент имзолаган тегишли фармонда айтилади.

Маълум қилинишича, Президент 2019 йил 15 январга қадар транспорт соҳаси фаолиятини тартибга солувчи ва комплекснинг барча масалалари билан шуғулланувчи масъулиятли орган - Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашга фармон берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автомобиль транспорти соҳасига бағишланган йиғилиш ўтказганди. Унда давлат раҳбари “Ўзавтотранс” агентлиги томонидан транспорт соҳасини ривожлантиришни комплекс кўриб чиқиш борасида давлат сиёсатини юритиш тизими ҳанузгача йўлга қўйилмагани сабабли автомобиль, темир йўллар ва ҳаво йўллари, метро ва дарё транспорти ишини ўзаро мувофиқлаштирувчи, бу борада ягона сиёсат юритувчи давлат органини ташкил этиш зарурлигини айтганди.

Манба: 
Kun.uz
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?