Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » ДХХ ва департамент ходимлари «сохта долларчилар»ни ушлади

ДХХ ва департамент ходимлари «сохта долларчилар»ни ушлади

14:37, 04.11.20
172
Янгиликлар

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарё вилояти томон ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автомашина Ширин шаҳрига киришдаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар Қ.Хўжамуратов ҳамда Т.Шириновларга тегишли бўлган қалбаки 20 минг АҚШ доллари мазкур автомашина салонининг том қисмига яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ширинов ҳамда Хўжамуратовлар олдиндан ўзаро тил бириктириб, Қирғизистонда яшовчи танишлари орқали 8 минг АҚШ долларига сотиб олган қалбаки 200 дона 100 АҚШ доллари купюрасини Тожикистондаги танишларига 10 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган қайси банк фаолияти сизни қониқтиради?