Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Доллар мустаҳкам даражада сақланиб қолиши тахмин қилинди

Доллар мустаҳкам даражада сақланиб қолиши тахмин қилинди

21:29, 14.11.18
119
Иқтисодиёт / Валюталар

 Bloomberg агентлиги томонидан сўровдан ўтказилган таҳлилчилар фикрича, яқин беш ойда Америка валютаси «қуламайди». Уларнинг таъкидлашича, 2019 йилда доллар пасайиб боради, бу АҚШ иқтисодиётининг ўсиш суръатлари секинлашуви туфайли юз беради, бироқ бундай ҳолат 2019 йил биринчи чораги охирига қадар кузатилмайди.

Таҳлилчиларнинг ишонч билдиришича, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) ва меҳнат бозоридаги яхши кўрсаткичлар Америка валютасини қўллаб-қувватлайди. Bloomberg доллар индекси сўнгги 18 ой ичида энг юқори чўққига кўтарилди ва 12 ноябрдаги савдоларда яна 0,6 фоизга ўсди. Шунинг учун яқин вақт ичида доллар ўзига қарши ўйновчи трейдерларга бардош беради.

«Доллар жуда юқори кўрсаткичларга яқин. Аммо 6-12 ойлик истиқболда ҳаммаси орқага айланиб кетиши мумкин», - дея маълум қилди Credit Agricole таҳлилчиси Валентин Маринов. Унинг фикрича, АҚШ ФЗТ монетар сиёсати долларни қўллаб-қувватлашдаги асосий омил саналади.

Societe Generale мутахассиси Кит Юкес ҳам доллар АҚШ ФЗТ ва бандликнинг кучли кўрсаткичлари туфайли қўллаб-қувватланишини билдирди. Унинг фикрига кўра, АҚШ валютаси бўйича ўзгаришлар фақат 2019 йилда юз бериши мумкин. Bank of America таҳлилчиси Бен Рэндол ҳам шундай фикрда. Унинг айтишича, АҚШ иқтисодиётидаги ўсиш суръати секинлашиши пасайишнинг асосий омили бўлади. Шу билан бирга, унинг ишонч билдиришича, Европа муаммолари, шунингдек, Brexit, аксинча, Америка иқтисодиётига мустаҳкамланиб олишга ёрдам бериши мумкин.

Мариновнинг таъкидлашича, 2019 йил охирига келиб евро долларга нисбатан ҳозирги бир Европа валютаси учун 1,13 доллардан евро учун 1,26 долларгача мустаҳкамланиши мумкин, шу тариқа доллар индекси 2017 йил охиридаги ўз қийматига қайтади.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?