Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Кузда тери нималарга муҳтож бўлади?

Кузда тери нималарга муҳтож бўлади?

17:44, 11.11.18
1 240
Гўзаллик

 Куз келиши билан об-ҳаво ҳам ўзгаради. Совуқ, шамол ва ёмғирлар терига, албатта, ўз таъсирини кўрсатади. Куз мавсумида юз терисидан тортиб, сочлар ва қўллар алоҳида парваришни талаб этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда ишлатиладиган косметика воситалари таркибида ҳар хил ёғлар қанча кўп бўлса шунча яхши. Негаки, бу фаслда тери аввалгига нисбатан янада қуруқлашади. Ёғли косметика воситалари эса терини етарлича озиқлантиришга кўмаклашади. Кузги парваришнинг асослари нималардан иборат эканлигини қуйида билиб олишингиз мумкин.

Қуёшдан сақланинг! Пигментли доғлардан азият чекадиган хонимлар куз мавсумида қуёшда иложи борича камроқ юриш ва таркибида SPF кўрсаткичи 10-15 даражага тенг бўлган кремлардан фойдаланиши тавсия этилади. Бу кремлар юз терингизни янги доғлар тушишидан ҳимоялайди.

Ниқобларга эътибор. Куз ҳосил мавсуми бўлганлиги учун ҳам бу фаслда ниқоб тайёрлаш учун мева-сабзавотлардан фойдаланинг. Мутахассислар бу пайтда бодринг, узум ва резавор мевалардан иложи борича кўпроқ фойдаланишни тавсия этишади. Чунки айнан шу мева-сабзавотлар таркибидаги витаминлар терига ижобий таъсир кўрсатади.

Организмни соғломлаштиринг! Тери чиройли бўлиши учун организмни ичкаридан соғломлаштириш керак. Нафақат кузда, балки йил давомида ҳар куни камида икки литр сув ичинг. Гап шундаки, сув терини намлантиради ва организмдан ортиқча токсинларни ҳайдайди. Бу эса тери таранглашишига, ҳуснбузар ва доғлар каби муаммоларнинг ҳал бўлишига ёрдам беради. Кундалик таомномангизга А, С, Е витаминларига бой маҳсулотларни киритинг. Булар: сабзи, тухум, жигар, ёнғоқлар, балиқ, помидор ва цитрус мевалар. Ушбу маҳсулотлар терининг эластиклигини сақлаб қолиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Пардоз. Косметологларнинг таъкидлашича, кузги пардозни яратишда чегара бўлмаслиги керак. Сабаби, айнан пардоз юз терисини куз мавсумига хос об-ҳаво ўзгариши яъни, шамол, ёмғир ва шунга ўхшаш табиат ҳодисаларидан асрайди.

Унутманг! Куз бошланиши билан қўл парваришига кўпроқ эътибор қаратинг. Совундан кўп фойдаланманг ва ҳар гал қўлингизни ювиб бўлгач, қўллар учун мўлжалланган крем суртишга одатланинг. Шунингдек, тез-тез уқалаш машқини бажариб туринг.

Билсангиз, кузда лаблар ҳам алоҳида парваришга муҳтож бўлади. Лабларингиз ёрилмаслиги ёхуд қуриб қолмаслиги учун лаб бўёғи суртишдан олдин, махсус малҳамдан фойдаланинг. Лаблар учун мўлжалланган махсус малҳамни барча косметика дўконлари ва дорихонадан топиш  мумкин.

Янги мавсумда сочлар ҳақида унутиб қўйманг. Чунки айнан куз фаслида соч тўкилиши ва гуллаши каби муаммолар кўпаяди. Бунинг олдини олиш учун ҳафтада бир маротаба бошингизга тухумли ниқоб суртинг. Тухумли ниқоб сочларни мустаҳкамлаб, янги жило бағишлайди.

скачать dle 12.0



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?