Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Арнасойда давлат хизматлари марказида сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда

Арнасойда давлат хизматлари марказида сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда

12:55, 17.10.19
64
Жамият
Ҳар бир инсоннинг ўз орзулари бор. Уларнинг орасида эса уй қуриш, ўз кошонасига эга бўлиш биринчи ўринда туради. Ўзингники бари бир ўзингникида.
Бугун аҳолига давлат хизматларини кўрсатаётган Давлат хизматлари марказларининг аксариятида янги бинолар қурилиши авжида. Дўстлик ҳамда Мирзачўл туманлари ДХМ биноларининг янги қиёфаси, улардаги шарт-шароитлар ва мурожаатчилар учун яратилган имкониятларни аҳоли хурсандчилик билан қабул қилган бўлса, қолганларини ҳам ҳудди шундай шодон қабул қилади. Тез орада Жиззахда яна янги марказлар фойдаланишга топширилиш арафасида. Зарбдор, Янгиобод ва бошқа туманлар...
 
Айни вақтда жадал тарзда қурилиши кетаётган туман марказларидаги бинолардан бири бу Арнасойда. Ҳар бир бино архитектурасига ўзига хос жиҳатдан ёндашилмоқда. Ўзига хос меъморий қиёфа ва шарт-шароитлари билан  бошқалардан фарқ қилмоғи лозим. Бу борада Арнасойдаги янги бино ҳам ўзига яраша кўринишга эга.
Маълумот сифатида: марказ биноси давлат - хусусий шериклик шартлари асосида қурилмоқда. Бош пудратчи “DOSTONBEK NUR” МЧЖ. Қурилиш жараёнларида 30 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда. Мақсад битта бинони ушбу йилда фойдаланишга топшириш.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?