JIZZAXCITY.UZ » Янгиликлар » Зомин миллий табиат боғининг қўриқланадиган ва чегара олди майдонларига кириш тақиқланди
Зомин миллий табиат боғининг қўриқланадиган ва чегара олди майдонларига кириш тақиқланди
14 июль 2019 г1 449Комментарии: 0
Ҳурматли ватандошлар!
Зомин миллий табиат боғи маъмурияти Сиздан ёз мавсумининг иссиқ келиши натижасида қуйидаги қоидаларга риоя қилишингизни сўрайди!
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Зомин миллий табиат боғи ҳудудига келувчи дам олувчилар оқими кўпаяётганлиги муносабати билан ҳудудга ҳар хил турдаги маиший чиқиндиларни ташламасликни;
Юқоридаги омилларни эътиборга олиб Зомин миллий табиат боғи маълум муддатга миллий табиат боғининг қўриқланадиган ҳудудлари ва чегара олди майдонларининг табиий ҳолатини асраш ва ёнғин хавфини олдини олиш мақсадида вақтинча дам олувчилар оқимини қўриқланадиган ҳудудларга киришини тақиқлайди.