Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Президент: «Иккита ашула айтади - хизмат кўрсатган артист. Ўзининг маърифати, маънавияти билан хизмат кўрсатиши керак»

Президент: «Иккита ашула айтади - хизмат кўрсатган артист. Ўзининг маърифати, маънавияти билан хизмат кўрсатиши керак»

21:28, 06.06.19
95
Сиёсат / Маданият
Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари маданият ва санъат соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирди.

“Маданият ва спорт ишлари вазирлигида 12 киши ишларди. Бахшилар йўқ бўлиб кетарди, агар фестивал ўтказмаганимизда. Шаҳрисабзда мақом фестивалини ўтказдик. Санъатни севаман, деган мақомни тинглаши керак!

Нима эмиш: бахшиларни тўйга айтгани ор қилармиш. Уят! Уят! Уят!

Иккита ашула айтади - хизмат кўрсатган артист. Ўзининг маърифати, маънавияти билан хизмат кўрсатиши керак...”
, - деди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрь ойида Шаҳрисабзда илк бор Халқаро мақом санъати форуми ўтказилди. Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар намойиши ва сотуви йўлга қўйилди. Президент қарорига мувофиқ, фестивални ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?