Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Путин ўнлаб сиёсатчиларни табриклади, Украина ва Грузия раҳбарлари эса четда қолди

Путин ўнлаб сиёсатчиларни табриклади, Украина ва Грузия раҳбарлари эса четда қолди

22:01, 30.12.18
67
Дунё / Сиёсат
Россия президенти Владимир Путин президентлар, бош вазирлар ҳамда бошқа сиёсий ва жамоатчилик арбобларига янги йил табриги йўллади. Табрик матни Кремль матбуот хизмати томонидан келтирилди.

Путин 40 нафарга яқин давлат раҳбарини табриклаган, жумладан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳам. Бу рўйхатда Украина президенти Петро Порошенко ҳамда Грузия президенти Саломе Зурабишвили йўқ.

Путин ҳар бир давлат раҳбари учун йўллаган табригида ўзаро алоқалардаги эришилган ютуқларни эътироф этган. Лекин Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва бош вазир Тереза Мэйга йўллаган табригида фақат «мустаҳкам соғлиқ, бахт ва муваффақиятлар» тилаш билан чекланган.

Сурия президенти Башар Асадга табригида эса Путин Россия келгусида ҳам ушбу мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилишига ваъда берган.

АҚШ президенти Дональд Трампга табригида Путин «Россия-Америка муносабатлари халқаро хавфсизлик ва стратегик барқарорлик таъминланишида муҳим омил касб этиши»ни қайд этган. У Москва томони мулоқотлар учун доимо очиқлигини таъкидлаб ўтган.

Бундан ташқари, Путин Абхазия ва Жанубий Осетия етакчиларига (Россия бу давлатлар мустақиллигини расман тан олган, Грузия ҳамон бу ҳудудларни ўзиники ҳисоблайди) ҳам табрик йўллаган.

Декабрь ойи бошида россияликлар етакчиси Украина президенти Петро Порошенконинг қўнғироғини эътиборсиз қолдирганди, ўшанда Порошенко украиналик ҳарбийлар Керч бўғозида юзага келган вазият туфайли қўлга олиниши масаласини муҳокама қилмоқчи эди. Путин ўз ҳаракатини Порошенконинг сайловолди кампаниясида иштирок этиш ниятида эмаслиги билан изоҳлаганди.

Сайловда ғолиб бўлиши биланоқ, 29 ноябрь куни Грузия президенти Саломе Зурабишвили Жанубий Осетия ва Абхазиядаги жиноятларини эслатиб, расмий Москва билан ҳамкорлик қилмаслигини айтганди.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?