Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди

Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди

10:39, 25.11.18
97
Ҳодисалар
Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, Шарқий Антарктида остида геотермал энергия манбаси бор, у муз қатлами эришига ҳисса қўшиши мумкин. Иссиқлик келишининг сабаби ҳозирча номаълум. Бу ҳақида Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Уч километрлик муз қатлами остида кечаётган жараёнларни аниқлашга имкон берган радиолокацион зондлаш натижаларининг кўрсатишича, бу ердаги муз пастдан тепага қараб эримоқда, эриган сув муз остидаги кўлларга бориб тушмоқда. Эриш жараёни минглаб ёки миллионлаб йиллар мобайнида давом этиши мумкин, у муз қатлами йўқолишига таъсир қилмайди. Бироқ, келажакда бу жараён минтақани глобал исиш таъсирларига нисбатан сезгирроқ қилиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, иссиқлик манбалари радиоактив жинслар ва ер қобиғи тубидан чиқаётган иссиқ сув ҳисобланади. Аммо, бу ҳодиса аниқ сабабини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар керак.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?