ФҲДЁ тизимидаги янгиликлар

ФҲДЁ тизимидаги янгиликлар
Янгиликлар
14:36, 07 ноябрь 2019
1 945
0
Инсон дунёга келар экан шу жамият аъзоси сифатида ҳужжатларда қайд этилиб, гувоҳнома расмийлаштирилади. Ота-онаси берган исм – шариф билан унга мурожаат эта бошлайдилар.  2019 йилнинг 1 январига қадар бу жараён фуқаролик ҳолатларига далолатномалар  ёзиш яъни ФҲДЁ органларида қўлда ёзилиб келинган. 11 ойдирки бу жараёнга чек қўйилиб, туғилиш, никоҳ, ўлим билан боғлиқ  гувоҳномалар электрон кўринишда тўлдирилмоқда.
2018 йил 26 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида"ги қарорига асосан гербли гувоҳномалар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдирилиши йўлга қўйилди. Тегишли маълумотлар эса ФҲДЁнинг ягона электрон архив фондига киритиб борилаяпти. 
Бундан ташқари ФҲДЁ архивларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини рақамли кўринишга ўтказиш мақсадида Жиззах вилоятидаги барча ФҲДЁ органларидаги 1 млн. 910 мингта далолатнома ёзувларидан 1 млн. 63 минг 48 таси рақамлаштирилиб электрон архивга киритилди.
Бир кунда ўртача 3000 дан ортиқ далолатнома ёзувлари ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилмоқда. Шу кунга қадар ФҲДЁ ягона электрон архивига 1 млн. 63 мингдан ортиқ ёзувлар (жамига нисбатан 55,6%) киритилишига эришилди.  
Ҳаёт тасодифларга тўла. Айримлар имконсизликдан, яна кимлардир эса лоқайдлиги оқибатида тегишли гувоҳномаларни расмийлаштиришни ортга сурадилар. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тизимда фуқароларнинг далолатнома ёзувлари қайд этилмаганлик ҳолатини аниқлаш юзасидан вазифа белгиланиб, хонадонма-хонадон юриш тартиби жорий этилди. Хатловдан ўтказиш жараёни туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари, адлия бўлимлари ва ФҲДЁ органлари ҳамда давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг май ойига қадар 61.400 та хонадон ўрганилиб 538 та туғилганлик, 574 та никоҳ, 39 та ажрим ва 55 та ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлиги аниқланди.
Шундан, жами 836 та туғилганлик, никоҳ, ажрим ва ўлим гувоҳномалари расмийлаштирилиб берилди, 25 та фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни бошқа вилоят ФҲДЁ бўлимларидан олиб бериш учун сўровнома хатлари юборилган.
Маълумот ўрнида: Вилоятда жами 197 388 та хонадон мавжуд бўлиб шундан 2018 йилда28 250 та хонадон ҳамда 2019 йилда 61400 та жами 89650 та хонадонлар ўрганилди. 2018—2019 йиллар давомида 1000 та туғилганлик, никоҳ, ажрим ва ўлим гувоҳномалари расмийлаштирилиб берилган.
Яна бир муҳим янгилик. Айни пайтда давлат хизматлари агентлиги фуқароларга қулайлик яратишда давом этмоқда. Хусусан навбатдагиси — фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларига тегишли.
Эндиликда туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги каби ўзларига тегишли маълумотларни фуқароларимиз Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконига эга. 
Бундан ташқари, мазкур хизматлар экстерриториал тарзда кўрсатилади. Яъни, ушбу ФҲДЁ органлари (ФҲДЁ архиви) томонидан кўрсатиладиган хизматларни рўйхатга олинган (прописка қўйилган) ҳамда яшаш манзилидан қатъий назар исталган ДХМдан олиш имкони яратилган. 
Тез кунларда ушбу хизматларни онлайн тарзда ҳам олиш имкони яратилади.
 
Дилноза Саидқулова –  ДХА Жиззах вилояти бошқармаси
ФҲДЁ органларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини
мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими бошлиғи
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
93
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
89
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика