Дўстликда қиёслов бўйича янги тартиб юзасидан МИБ ходимларининг вазифалари тушунтирилди

Дўстликда қиёслов бўйича янги тартиб юзасидан МИБ ходимларининг вазифалари тушунтирилди
Янгиликлар
14:40, 20 октябрь 2019
61 447
0
Ҳамма маҳаллада бир хил гап. Агар сиз бу гапларга алоҳида эътибор берсангиз нима ҳақида эканлигини тушуниб олишингиз қийин эмас. Куни кеча Жиззах шаҳар ДХМга икки нафар аёл келди. Биласиз аёллар ҳар бир нарсага қизиқишади, ўзига тааллуқли иш бўлмасада ипидан-игнасигача суриштиришга одатланган. Ёки ундай эмасми? Сиз ҳам бу фикримга қўшилсангиз керак.Шаҳд билан кирган бу аёлларнинг муҳим муаммоси бўлса керак деб ўйлайсиз бир қарашда. Марказ ходимига савол беришмоқда.- Ука, узр яқинда газ, светга оид қарор чиқибди, қиёсловга оид. Телевизорда кўрдик. Очиғи тушунмадик. Шунинг учун келдикда. Тушунтириб беринг ука.Марказ ходими 5 дақиқача шу икки аёлга тушунтириб берди, босқичлари қандай бўлади, кимга, қаерга мурожаат этиш керак. Ҳаммаси очиқ ойдин айтилди. Бир тарафдан марказга келган бошқа фуқаролар ҳам батафсил тушунчага эга бўлишди.
Бундай оворагарчиликларни олдини олиш, аҳолини яхши тушунчага эга бўлиб олиши биринчи навбатда шу давлат хизматида иштирок этувчи ташкилот ходимларининг бу борадаги билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам Дўстлик туман ДХМ ходимлари туман Мажбурий ижро бюросига ташриф буюрган. Кўзланган мақсад аниқ. Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тушунтириш, кўникма ҳосил қилиш. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг вазифалари нималардан иборат? Ушбу жараёнда қандай ишни амалга оширади? каби саволларга жавоблар берилди. Ўз навбатида бу ўргатишга оид учрашув савол-жавобга уланиб кетди.Бу биргина ташкилотларга бориб қилинадиган учрашувлар эмас, аксинча ҳар бир хонадонга кириб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари бериб ўтилсагина қарор мазмун-моҳияти халқчил, тушунарли бўлади.Энг муҳими ДХМ ходимлари бу жараёнларда доим пешқадам.
Сарвиноз Худойбердиева -
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 
Ахборот хизмати ходими
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
87
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
84
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика