Xabarlarga obuna bo`lish
» » Пахтакор тумани аҳолисининг муаммолари ҳал этилмоқда

Пахтакор тумани аҳолисининг муаммолари ҳал этилмоқда

дата : 27-11-2021   /   Янгиликлар / Жамият   /   просмотров: 224

 АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” маркази томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатда турган Пахтакор туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташлкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, 2021 йил ноябрь ойида Пахтакор туманининг “Боғишамол”, “Самарқанд”, “Оқ булоқ”, “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида 117 нафар фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди.

Бундан ташқари, 40 нафар фуқарога уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ёзма шаклда келиб тушган 20 та мурожаатларнинг 17 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.

Мисол учун, 3 нафар фуқаронинг ногиронлик нафақасига чиқишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” маркази ва Пахтакор туман Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.

Натижада мурожаатчиларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжлари қаноатлантирилди.

Келгусида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” маркази “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янада фаоллигини ошириб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган фуқароларга кўмаклашишда ва уларга ҳуқуқий ёрдам беришда ўзининг кенг кўламли ишларини давом эттириб боради.

 

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

И.Хусанова -  Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ

лойиҳа координатори

скачать dle 12.0

Комментариев: 0

Добавить комментарий