Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд даражада ошиб бормоқда

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд даражада ошиб бормоқда
Саломатлик
10:18, 17 октябрь 2019
2 241
0
Ўзбекистонликлар умр давомийлиги ўсиши бўйича рекорд натижаларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда 16 октябрь куни ўтказилган "Аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг роли: Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги матбуот анжуманида хабар қилинди.

Таъкидланишича, барча соҳаларда амалга оширилаётган оламшумул ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш сифати яхшиланди, фаровонлиги ошди. Бу эса ўртача умр давомийлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, шу жумладан, эркакларда 66 ёшдан 71 ёшгача, аёлларда 70 ёшдан 75,8 ёшгача ортишига имконият яратди.

Бугун мамлакатда аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар – кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликлари, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ишларнинг барчаси маҳалланинг бевосита иштироки орқали амалга оширилмоқда, дея таъкидланди тадбирда.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда "Соғлом ва омадли кексалик" концепцияси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Концепция кекса ёшдаги кишиларда соғлом ҳаёт тарзи ва саломатликни асраш учун шахсий масъулият ҳиссини тарбиялаш орқали уларнинг умр давомийлигини узайтиришга қаратилган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
106
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
103
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика