“Тирилиш. Эртуғрул”сериалини 3 миллиард киши кузатмоқда

“Тирилиш. Эртуғрул”сериалини 3 миллиард киши кузатмоқда
Маданият
21:51, 09 ноябрь 2018
2 515
0

Машҳур “Тирилиш. Эртуғрул”сериалини жаҳон бўйлаб 85 дан ортиқ мамлакатда 3 миллиард киши томоша қилмоқда. Турк ижодкорлари суратга олаётган ушбу сериал дунёнинг 25 тилига таржима қилинган.


Тўрт мавсумни ортда қолдирган сериалнинг бешинчи мавсумига бугун старт берилади. Турк ОАВ маълумотига кўра, янги мавсум учун катта жамоа жуда катта куч сарфлаб, бир неча ой давомида меҳнат қилган. Масалан, янги мавсум саҳналари суратга олиниши керак бўлган Суют шаҳрига ўхшаш шаҳарни (шаҳар декорацияси ва жанг майдонлари) барпо этиш учун 250 кишилик жамоа меҳнат қилган.

Туркиянинг расмий ТРТ1 телеканалида намойиш этиладиган сериал янги мавсумда ўтган мавсум ниҳоясидан 15 йил кейинги воқеаларни ҳикоя қилади.

Маълумотларга кўра, сериал учун ушбу мавсум охиргиси бўлади. Кейинги йил янги мавсумда сериалнинг мантиқий давоми усмонийлар сулоласи асосчиси Усмон ибн Эртуғрулнинг ҳаётини ҳикоя қилувчи «Тирилиш. Усмон ғозий» сериали намойиш этилади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
88
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
84
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика