Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » ФХДЁ бўлимлари томонидан январь-март ойларида Жиззахда жами 2 375 та никоҳ қонунийлаштирилди.

ФХДЁ бўлимлари томонидан январь-март ойларида Жиззахда жами 2 375 та никоҳ қонунийлаштирилди.

13:26, 13.04.21
97
Жамият

Оила- жамиятнинг бир бўғини, кичик бир қўрғон. Мана шу қўрғонимиз мустаҳкамлиги унда яшаётган ҳар бир кекса-ю ёшнинг жипслигида, ҳаракатида яққол намоён бўлади.

Ўзбек халқи азал-азалдан оила тушунчасига жуда катта эътибор қаратиб келган. Эндигина янги оила бўсағасида турган ёшларга унинг нақадар улуғ ва муқаддаслиги тушунтирилади. Яхши ниятлар, ўзбекона урф-одатлар билан йиғган-терганларини тўйга сарф қилишади.

Вилоятимиз бўйича жорий йилнинг 3 ойи давомида туман (шаҳар) ФХДЁ бўлимлари томонидан жами 2 375 нафар ёшларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.  Шундан 12 нафар кишининг никоҳи сайёр тартибда тантанали равишда қайд этилди.

16 нафар шахс МДҲ давлатлари фуқаролари билан оила қуришган.

Минг афсуски орамизда “фалончи ажрашибди”, “қaйнона-келин келишмовчилигидан бир оила нобуд бўлди” ёки аксинча “эр-хотиннинг мунтаззам жанжали оқибатида ажрим ишлари бошланди” каби гап-сўзлар қулоғимизга чалинади.

Мутахассисарнинг маълумотига кўра январь-март ойларида 338 та оиланинг мустаҳкам пойдевори бузилиб қонуний никоҳи ажрим билан якун топди.

Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш керакки, ФҲДЁ бўлимлари томонидан биргина никоҳ ёки туғилиш қайд этилмайди. Ундан ташқари ўлимни қайд этиш, далолатнома ёзувларига  ўзгартиришлар киритиш каби ҳаракатлар ҳам амалга оширилади.

Ҳар биримиз ўз оиламизни асрайлик. Зеро, сизнинг хохиш-истакларингизни ортидан фарзандларингиз жабр кўрмасин.

 

Дилноза Сайдкулова – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси

 

 

 

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган қайси банк фаолияти сизни қониқтиради?