Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » ХХР раиси коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди

ХХР раиси коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди

08:59, 23.11.20
232
Дунё

 Си Цзиньпин «соғлиқни сақлаш кодларини» ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги барча ҳалқлар учун Covid-19 вакциналари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

ХХР раиси Си Цзиньпин G20 саммитида коронавирус тести натижалари асосида «саломатлик кодлари» халқаро тизимни ташкил этиш таклифини илгари сурди, дея хабар қилди «Медуза».

ХХР раиси Си Цзиньпин «Катта йигирматалик» (G20) виртуал саммитида «саломатлик кодлари»ни ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

«Синьхуа» агентлиги томонидан эълон қилган Си Цзиньпин нутқининг инглиз тилига таржима қилинган стенограммасида гап коронавирус нуклеин кислотаси тести натижаларига асосланган халқаро тан олинган QR-кодлар кўринишида маркировка ҳақида кетмоқда.


Си Цзиньпин мазкур механизмга нафақат G20 иштирокчилари, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам қўшилишидан умид билдирди.

Си Цзиньпин халқаро механизмнинг бошқа тафсилотларига тўхталмади.

Хитойда 2020 йилнинг баҳоридан буён «саломатлик кодлари» тизими жорий этиб келинмоқда. Мамлакатда ҳар ким коронавирус тестлари натижалари, эпидемиологик вазият оғир бўлган ҳудудда бўлганлар, COVID-19 инфекциясини юқтирганлар билан мулоқотга киришганлар ва бошқа маълумотлар ҳисобга олинган «қизил», «сариқ» ва «яшил» QR-кодга бўлиши эга. Кўплаб жойларга кириш учун QR-код «яшил» бўлиши керак.

Аввалига бундай кодлар алоҳида ҳудудларда амалда бўлган, май ойидан бошлаб эса умумлаштирилди ва бутун Хитой бўйлаб татбиқ этилди.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Жиззах вилоятида фаолият юритаётган қайси банк фаолияти сизни қониқтиради?