​“Илғор ҳудуд” лойиҳаси амалда

​“Илғор ҳудуд” лойиҳаси амалда
Янгиликлар / Жамият
20:04, 22 май 2019
1 514
0

Арнасой туманида“Илғор ҳудуд” лойиҳасининг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Муҳиддин Жўраев йиғилиш ўтказди. Тадбирда аҳоли яшаш шароитларининг замон талабларига мосланиши, янги турар жойлар, корхона, муассаса, идора, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларининг барпо этилиши, мавжудларининг таъмирланиш жараёнлари таҳлил этилди.

Чунончи, бугунгача 1,2 километр узунликда табиий газ тармоқлари тортилиб, 4 та газ тақсимлаш ускуналари янгиланди. Газчилар учун “Исузи” русумли автоулов ажратилди. Шунингдек, Арнасой шаҳарчасидаги 4 та маҳалла ҳудудида 18 километр узунликда сув қувурлари ётқизилиши режалаштирилган бўлиб, бу иш якунланиш арафасида. Жорий йилда 6 километрлик оқова тармоғи тортиш, 2 та сув насос станцияси қуриш, оқова биоҳовузи қурилиши кўзда тутилган.

Худди шундай, 20 километр узунликдаги эскирган электр тармоқларини янгиларига алмаштириш, 6 та трансформатор ҳамда 200 та бетон устунлар ўрнатиш ишлари жадаллик билан амалга оширилаяпти. Йўлсозлар томонидан Дўстлик – Олтин водий – Зафаробод – Гагарин йўли жорий таъмирланаяпти. 4 километр пиёдалар йўлаги қуриш, 2 километр йўл ёқасига лоток, 50 тунги чироқлар ўрнатиш каби бир қатор юмушлар бажарилмоқда. Айни шу мазмундаги тадбирлар туман ободонлаштириш бошқармасининг зиммасига ҳам юкланган.

Ҳудуддаги 41 та кўп қаватли уйларни ялпи таъмирдан чиқариш ишлари ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Эътибордан аҳоли томорқасини оқова сув билан таъминлаш, ижтимоий соҳа объектлари қуриш ва таъмирлаш четда қолмаяпти. Хусусан, Нуронийлар маскани, Бобур маҳалла фуқаролар йиғини, давлат хизматлари агентлиги, прокуратура ва мажбурий ижро бюроси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, 100 ўринли тикувчилик цехи янги бинога эга бўлади.

Таъкидлаш керакки, Арнасойда “Илғор ҳудуд” лойиҳаси республика Ички ишлар вазирлиги масъуллигида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Соҳа вакиллари туманда бажарилаётган бунёдкорликка эш тадбирларга бош-қош, кўмакдош бўлишаётир. Шунингдек, бир қатор иншоотлар Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилмоқда.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари айрим йўналишларда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, кечикаётган юмушларни тезлаштириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берди. Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
34
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика