Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди

Олтин-валюта захиралари иккинчи ой кетма-кет камайди
Иқтисодиёт
12:06, 21 октябрь 2020
1 391
0

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.

1 октябрга келиб Ўзбекистоннинг ялпи валюта захиралари ҳажми ўтган ойга нисбатан 1,15 млрд долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Соф олтин-валюта захиралари (ялпи захира ва валютада эркин конвертация қилинадиган мажбуриятлар ўртасидаги фарқ) ҳам 1,14 млрд долларга камайиб, 32,7 млрд долларга етди.

Aпрель ойидан бошлаб Марказий банк чет эл валютасида ҳам, олтин кўринишида ҳам захираларни шакллантирмоқда, аммо август ойида олтин сотилиши сабабли (олтин нархи ўзининг тарихий рекордини янгилаган пайтда) захиралар диверсификацияси юз берди.

Aгар ўтган ой олтин захиралари қарийб 2 млрд долларга камайган бўлса, сентябрь ойида чет эл валютасидаги захиралар кўпроқ даражада, яъни 952,1 млн долларга камайди. Олтин захиралари мутлақ маънода 201,8 млн долларга камайиб, 18,6 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, соф миллион троя унциясидаги ҳажм ўтган ойга нисбатан 9,6 дан 9,9 гача ўсди.

Aввалроқ хабар берилганидек, йил бошидан буён Ўзбекистон олтин экспортини рекорд даражадаги 5,8 миллиард долларга оширди, шундан 2,5 миллиард доллар (43,1 фоиз) фақат август ойига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, 9 ой давомида сўм 8,6 фоизга қадрсизланди, аммо Марказий банк йил охирига қадар валюта курсининг кескин ўзгариши эҳтимолини паст деб ҳисоблайди. Интервенциялар учун регулятор 300 миллион долларлик валюта захирасига эга бўлиб, уни чет эл валютасига талаб сезиларли даражада ошган тақдирда ишлатиши мумкин.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
18
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
16
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика