«Водий- Тошкент» йўналишда ҳаракатланган ISUZU русумли юк машинаси ҳамда Damas русумли автотранспорти тўқнашган. Оқибатда юк машинаси йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан «Бешқўл» навбатчилик масканидан қутқарувчилар, йўл патрул хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб боришган. Икки транспорт воситаси ҳайдовчилари воқеа натижасида тан жароҳати олгани аниқланган ва Поп тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.