Жээнбеков халқдан кечирим сўради

Жээнбеков халқдан кечирим сўради
Дунё / Сиёсат
12:37, 16 октябрь 2020
1 395
0

 Қирғизистон президентлигидан кетишини эълон қилган Сооронбай Жээнбеков президент сифатида сўнгги нутқида халқдан узр сўради.

«Мамлакатимизда 6 октябрдан янги давр бошланди. Бу ҳақиқат.  Тарих ва вақт уларнинг баҳосини беради. Бу кунлар ҳар қандай қирғиз учун энг қийин давр ҳисобланади. 

Мамлакатни тўғри йўлга қайтариш учун бор кучимни сарфладим. Бунақа сиёсий жиҳатдан оғир пайтларда қарорларни фақат бир марта қабул қилиш мумкин. Яна бир таъкидлайман, барчамиз учун мамлакат манфаатларимиздан устун нарса йўқ. 

Кўпчилик «бундай қийин вақтда давлат раҳбари лавозимидан кетиши керак эмас» деди. Аммо мен жамият бирлиги ва яхлитлиги учун истеъфо беришга қарор қилдим» -, деган Жээнбеков.  

У шунингдек, ҳокимият тепасига келганлардан бошланган йирик лойиҳаларни (жумладан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли) тўхтатиб қўймасликни сўради. 

«Албатта, фаолиятимда камчиликлар кўп бўлди. Бунинг учун халқимдан узр сўрайман» -, дея нутқини якунлаган собиқ президент. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча бош вазир Садир Жапаров президент ваколатлари ўзига ўтганини эълон қилди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
113
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
106
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика