UMS янги йилдан Mobiuz савдо белгиси остида фаолият юритади

UMS янги йилдан Mobiuz савдо белгиси остида фаолият юритади
Иқтисодиёт / Технология
21:51, 30 декабрь 2018
1 900
0
UMS компанияси ребрендинг амалга оширди ва компания 2019 йилдан Mobiuz савдо белгиси остида фаолият юритади.

«UMS компанияси босқичма-босқич ребрендинг ўтказишни бошлади. Мобил оператор ўз савдо белгиси ва бренд қадриятларини янги замон талабларига мослаштириб янгиламоқда. 2019 йилда UMS Mobiuz савдо белгиси остида фаолият олиб боради.

UMS ребрендинги компания фаолиятида кечаётган катта ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ. UMS охирги пайтларда янги ривожланиш ва рағбатлантирувчи омилларга эга бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрда қабул қилинган «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, мобил операторга бир қатор вазифалар топширилди. Хусусан, UMS Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожланган мамлакатлар даражасида Интернет тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплаши, барча давлат хизматларини фақатгина ўз маълумотларга ишлов бериш марказлари орқали кўрсатиши лозим.

Юртбошимизнинг 2018 йилнинг 13 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эса UMS фаолиятида янги инновацион йўналишларни аниқлаб ва белгилаб берди. Хусусан, компания жорий фаолияти билан бир қаторда давлат хизматлари операторига айланиб, ҳукумат мобил алоқаси ва криптографик ҳимояланган илк миллий UzChat мессенжерини жорий қилмоқда.

Бундан ташқари, UMS платформасида Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, давлат сектори учун блокчейн ечимлар, аҳоли учун рақамлаштирилган давлат хизматлари яратилмоқда. Бу эса электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, давлат бошқарувига ахборот тизимларини жорий қилиш, бу соҳада ягона давлат сиёсатини олиб боришга хизмат қилади.

Бундай шарт-шароитларда компания ребрендинги янги ўзгаришларни ифода этиши, компания қадриятларини ғоявий жиҳатдан ва мазмунан ўз ичига олган бўлиши керак. Буни инобатга олган ҳолда UMS мобил операторининг савдо белгисини Mobiuz, деб номлашга қарор қилинди. Ребрендинг ишлари декабрь ойида, компания номини танлаш, бренд рангларини ва бошқа белгиларни яратишдан бошланди. Ребрендинг босқичма-босқич амалга оширилади. Бу қадамлар компания брендини «софлаштириш», жамиятга компаниянинг янги қадриятларини етказишга хизмат қилади. Янги образ компанияни янада танитиш ва унинг янги имижини яратишга ҳам кўмак беради.

Шундай қилиб, 2019 йил UMS мобил оператори учун амалий ўзгаришлар даврига айланади, бу эса компания абонентлари ва мижозларига фақат ижобий таъсир кўрсатади. «UMS» МЧЖ давлат хизматлари оператори сифатида аҳолининг рақамли хизматлар, юқори тезликдаги Интернет ва оммабоп сервисларга бўлган эҳтиёжини максимал тарзда қондиришга бел боғлайди», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 ноябрь куни имзоланган «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Universal Mobile Systems (UMS) уяли алоқа оператори устав капиталидаги давлат улуши 100 фоиз «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси давлат муассасасига топширилиши маълум бўлганди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
34
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика