Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари бошлиқ бўлган гуруҳ устидан тергов давом этмоқда

Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари бошлиқ бўлган гуруҳ устидан тергов давом этмоқда
Ҳодисалар
22:17, 19 декабрь 2018
1 854
0
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев бошлиқ жиноий гуруҳга қарши иш очилган ва айни вақтда гуруҳ аъзоларига қарши тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда журналист Бош прокуратура вакилидан Давлат Солиқ Қўмитасининг собиқ раҳбарлари, хусусан, собиқ раис Ботир Парпиевга қарши жиноий иш бўйича маълумот сўраган.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ўз жавобида собиқ раис ҳақида тўхталмаган.

«Солиқ қўмитасининг собиқ раҳбарлари бўйича очилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Собиқ раиснинг собиқ биринчи ўринбосари Абдусаломов Йўлдошев бошчилигидаги гуруҳ тергов қилинмоқда.

Тергов жараёнининг қонун билан белгиланган ўзига яраша мезонлари, ўзига яраша ахборот бериш ўлчамлари мавжуд. Шу мезонлар доирасида ахборот бериб борилади. Бор маълумотлар Бош прокуратура ва Олий суд матбуот хизматлари орқали маълумотлар берилади», дея Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган, 2004 йилдан Давлат Солиқ қўмитасига раҳбарлик қилган Ботир Парпиев 2018 йилнинг 11 майида ишдан олинганди. У лавозимдан озод этилиши билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарига айланганди. 

2012 йилнинг февралидан 2018 йил бошигача Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, жорий йилнинг январь ойи охирида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган Абдусалом Йўлдошев 28 май куни қўлга олинган ва Фарғона водийси вилоятларидан бири орқали Тошкентга келтирилганди.

Май ойи охирида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Парпиевни нега ишдан олганига изоҳ бера туриб, «солиқ тизимида ҳам кўп ўйинлар бўлгани» ҳақида гапирган ва «аниқланган барча маълумотлар халққа етказилиши»ни маълум қилганди.

Май ойида турли давлат идорларида Ботир Парпиевга алоқадор бўлган шахслар ишдан олинганди. Май ойи охирида Парпиевнинг тоби қочиб, давлат стационарига тушиб қолганди.

«Шавкат Мирзиёев Андижондаги селектор йиғилишида вилоятнинг ярмини хусусийлаштириб олган одам ҳаммасини қайтаради, деб айтган эди. Шундан сўнг Парпиевнинг соғлиғи ёмонлашган», дейилганди хабарда.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
93
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
89
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика