Ўзбекистон Украина қандолат маҳсулотлари импортини қайта тиклади

Ўзбекистон Украина қандолат маҳсулотлари импортини қайта тиклади
Иқтисодиёт
21:43, 18 декабрь 2018
1 777
0
«Укркондпром» уюшмасидан хабар беришларича, 17 декабрдан бошлаб Ўзбекистон божхонаси Украинада ишлаб чиқарилган товарлар, шу жумладан, қандолатчилик маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўлиқ қайта тиклади.

«Шу нарсани маълум қилмоқчимизки, Ўзбекистон бозори Украина ширинликлари учун яна қайта очилди. Экспортчилардан ҳозирги вақтда товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётгани ҳақида маълумот олдик», - дея маълум қилди «Укркондпром» президенти Александр Балдинюк.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори Украина қандолат фабрикалари учун жуда муҳим, айниқса ҳозир, янги йил байрами арафасида.

Унинг қайд этишича, бу даврда Ўзбекистон бозорига кириш имкониятининг йўқ бўлиб қолгани Украина экспортчиларига сезиларли зарар етказиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тиклагани хабар берилганди.

Ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Украинадан Ўзбекистонга юборилган шакар ва бошқа юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тўхтатилганди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
101
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
97
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика