Ким алданди?

Ким алданди?
Ҳаёт тарзи
17:18, 11 ноябрь 2018
1 635
0

 Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:

– Ассалому алайкум!
– Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?

– Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
– Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!

– Мени ҳеч ким алдай олмайди!
– Мен айтдим-қўйдимда...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», – дебди баққол.

– Яхши, менга ўн кило берсангиз.

Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
– Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, – дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.

– Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
– Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
– Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...

Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5 кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!

Хулоса: Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, балки алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.

Манба: Azon.uz

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Маймун чечаги 39 мамлакатда қайд этилди — ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказади Маймун чечаги 39 мамлакатда қайд этилди — ЖССТ фавқулодда йиғилиш ўтказади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги тарқалишининг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини баҳолаш учун фавқулодда...
15.06.22
192
0
Кутилмаганда ишдан олинган ҳоким «кўтарилди» Кутилмаганда ишдан олинган ҳоким «кўтарилди»
Зокиров Алишер Исомиддинович - вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари...
15.06.22
170
0
18+