Америка мўмиёси Янги Дунё тарихини шубҳа остига қўйди

Америка мўмиёси Янги Дунё тарихини шубҳа остига қўйди
Дунё
17:29, 11 ноябрь 2018
2 263
0

 Генетиклар Американинг энг қадимий мўмиёси ДНКси шифрини ўқишга муваффақ бўлишди, бу Янги Дунёнинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши тарихига янгича назар ташлашга ёрдам берди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ёши 10,6 минг йилга тенг бўлган мўмиё 1940 йилда Невада штатидаги Спирит ғоридан топилганди.

Олимлар унинг яхши сақланиб қолган ДНКси геномларининг ҳар бир қисмини ўқишга муваффақ бўлишди ва янгича хулосага келишди.

Уларнинг хулосасига кўра, 10 минг йил аввал Шимолий ва Жанубий Американинг барча аҳолиси бир-бирига қондош бўлишган. Бу эса одамлар Янги Дунёга бир пайтлар Евросиё ва Шимолий Американи ягона суперқитъа сифатида бирлаштириб турган Беринг бўғози орқали ўтишган деган тахминни шубҳа остига қўяди.

Илгари олимлар туб америкаликлар 250 нафарга яқин кўчманчи аҳолидан келиб чиққанини билдиришганди. Кейинчалик улар янги кўчиб келганлар билан аралашиб кетишлари натижасида аҳолининг генетик турли-туманлиги сақланиб қолган.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида Жаримани тўламаган автотранспортлар жарима майдонида
Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин...
27.11.23
72
0
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг  ҳаёт дахлсизлиги  ҳуқуқи қандай ифодаланган Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи қандай ифодаланган
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 30-моддасига кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога...
24.11.23
49
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика