Бугун, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тўйлардан бирида “куёв салом” суратга олинган видео тарқалди. Видеода тўй бошловчиси қўшиқ айтиб, меҳмонларни куёв олдига келишни таклиф қилаётганини кўриш мумкин. Куёв эса меҳмонлардан табрик ва совғаларни қабул қилмоқда. Ҳозирги вақтда ўзбекистонликлар ушбу видео остида турли мазмундаги изоҳларни ёзишмоқда.