Россиянинг Саратов вилоятида юк поезди ва автобуснинг тўқнашуви натижасида 5 киши ҳалок бўлди, икки киши эса жабрланди. Ҳалок бўлганлар бари Ўзбекистон фуқароларидир. Автобус ҳайдовчиси ва ёрдамчиси жароҳат олган бўлиб, улар Қозоғистон фуқаролари саналади. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар берди.
Автобус Саратов — Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.
Воқеа поезд йўлидан ўтишда автобус ҳайдовчисининг қоидани қўпол равишда бузиши натижасида рўй берган дея маълум қилинди. Машинист тормозни босган аммо ўртадаги масофа поезд тўхташи учун етарли бўлмаган.