Телеграмда @naloguz гуруҳи иш бошлади

Телеграмда @naloguz гуруҳи иш бошлади
Янгиликлар
21:06, 14 ноябрь 2018
91 741
0

 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази томонидан тадбиркорлик субъектларининг солиққа оид саволларига жавоб бериш мақсадида Телеграм мессенжерида  @naloguz гуруҳи ташкил этилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди.

 

Бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари, тадбиркорлар ва давлат солиқ инспекторлари билим даражаларини ошириш ва уларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган мазкур Nalog.uz гуруҳида ўзаро савол - жавоблар ташкил этилмоқда.

4 мингдан ортиқ аъзога эга гуруҳда Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати ходимлари, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида бевосита мулоқот олиб бориш имконияти яратилган.

Ҳурматли тадбиркорлар, бухгалтер ва аудиторлар Сиз ҳам келгуси фаолиятингиз учун зарур бўлган масалалар юзасидан телеграмдаги  @naloguz гуруҳига қўшилган ҳолда атрофлича тушунчалар олишингиз мумкин. Исталган вақтда Солиқ қонунчилигига оид масалалар юзасидан малакали мутахассисларимиз сиз билан боғланишади ва тушунмовчиликларни бартараф этишга кўмаклашадилар.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилдан эътиборан давлат солиқ хизмати органлари янгича имижда фаолият юритишни йўлга қўйганлар. Улар "Солиқ органлари - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили асосида иш юритмоқдалар. Телеграм тармоғидаги мазкур канал ҳам ушбу йўналишдаги қадамлардан бири ҳисобланади.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
86
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика