Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » “Миллион” концертида Зойир Мирзаев билан боғлиқ Оққўрғон воқеасига тўхталиб ўтди

“Миллион” концертида Зойир Мирзаев билан боғлиқ Оққўрғон воқеасига тўхталиб ўтди

23:06, 31.10.18
68
Янгиликлар / Маданият
Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида “Миллион” жамоасининг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтмоқда. 22 октябрь куни бошланган концертга 31 октябрь куни якун ясалади.

Ижтимоий мавзуларга қўл уришдан, коррупция, жамият ва давлат идораларидаги хато ва камчиликларни ҳазил йўли билан танқид қилиб чиқишга одатланган “Миллион”чиларнинг бу галги концертида ҳокимлар ва айрим мансабдорлар нишонга олинди.

Тошкент шаҳридаги уйлар ва бинолар “қирғини”, одамларнинг яшаш жойлари ярим кечаси бузиб ташланаётгани жамоа эътибор марказида бўлди. Ҳазиллардан бирида айтилишича, 15 йиллаб қурилган уйлар, уч соатга бормай бузиб ташланяпти.

Қолаверса, ҳокимлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, одамларнинг дардига қулоқ солмаслик, уларнинг фикри билан қизиқмаслик каби иллатлар ҳам концертда танқидга олинган. Кечагина асфальтланган кўчаларнинг бугун қувур ёрилгани учун қайта кавланиши, йўлларга ўрнатилган тўсиқлар сабабсиз олиб ташланиши, кўп ўтмай яна тўсиб қўйилиши каби тушунарсиз ва доимий саволларга сабаб бўлиб келадиган ҳолатлар “Миллион”нинг чиқишларидан ҳам четда қолмаган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Оцените работу движка