Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Ходимларнинг ойлик маошлари оширилади

Ходимларнинг ойлик маошлари оширилади

20:46, 05.11.18
66
Янгиликлар / Банклар
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилигида  давлат бюджети ижроси ва 2019 йилдаги асосий параметрларига бағишланган матбуот анжуманида Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов мамлакатимизда айрим тоифаларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларида ўзгариш бўлиши борасида ҳам маълумот бериб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги қарори қабул билан мактабгача таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари, дефектолог ва психологлари иш ҳақи миқдорлари анча оширилди. Ушбу чора- тадбирларни амалга ошириш учун жорий йилнинг март-декабрь ойларида 315,0 млрд. сўм ажратилган.
Бунга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тоифасига қараб уларнинг иш ҳақини табақалаштирган ҳолда ошириш, малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, унга кўра, малака тоифасига қараб ўқитувчиларга ойлик маошлари 10 фоиздан 25 фоизгача, директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва кутубхоначиларга яна 10 фоизга оширилди. Шунингдек, 2019 йил 1 январга келиб, 1-тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 45 фоизга ошиши кутилмоқда.
Шу билан бирга жорий йилнинг 1 декабридан тиббиёт соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 фоизга, 2019 апрель ойида эса яна 15 фоига, куз мавсумида 10 фоизга ошиши режалаштирилган. Қолаверса, 2019 йилдан энг кам ойликка ишловчи ходимларнинг ойлиги биринчи разряд бўйича 15 фоиз, иккинчи разряд бўйича 10 фоиз, учинчи разряд бўйича 5 фоизгача оширилади.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Оцените работу движка