Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинди

1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинди

21:25, 14.11.18
193
Технология

 Шу йилнинг декабрь ойидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши кутилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.

Ўтган йили президентнинг парламентга Мурожаатномасида келгуси йилда интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши ҳақида айтилган.

Жорий йилнинг январь ойида ҳам Шавкат Мирзиёев декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлиги 8-10 баробарга оширилиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган эди.

ЎзА интернет тезлигининг 10 баробар оширилиши билан боғлиқ савол билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик интернет тезлиги масаласи билан “Ўзбектелеком” АК шуғулланишини билдирди.

“Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг жавоб беришича, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан президент айтганидек, 10 баробарга оширилади. Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни «Ўзбектелеком» компаниясининг янги директори тайинланганди. Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» бош директори вазифасини вақтинча бажарувчига айланди. У компанияда бир йил ичидаги учинчи директор бўлди.

Бироқ, компания раҳбариятидаги ўзгаришларга қарамай, Ўзбекистонда октябрь ва ноябрь ойларида интернет сифати анча ёмонлашди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Facebook ва YouTube'га кириш билан боғлиқ муаммолар ҳамон кузатилмоқда. Фойдаланувчиларнинг аксарияти VPN’дан фойдаланишга мажбур бўляпти.

Жорий йилнинг сентябрь ойи охирларида Ўзбекистонда «Ўзбектелеком» монополияси чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистонда барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради.

Speedtest.net интернет-сервиси маълумотларига кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 124 ўриндан 110-ўринни эгаллади. Сим орқали уланувчи интернет тезлигида мамлакат 130 ўриндан 118-поғонадан жой олиб турибди.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?