Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Германиялик мухлислар россиялик немисни "қоғозбўрон" қилишди

Германиялик мухлислар россиялик немисни "қоғозбўрон" қилишди

20:08, 16.11.18
104
Спорт

16 ноябрь куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтган Германия — Россия ўртоқлик ўйинида бурчак тўпини тепишга келган меҳмонлар футболчиси Константин Раушга маҳаллий мухлислар ғижимланган қоғоз бўлакларини улоқтиришди.

Раушга бу муносабат унинг футболдаги тақдири билан боғлиқ. Ўзи Россиянинг Томск шаҳрида туғилган, олти ёшида ота-онаси билан Германияга кўчиб ўтиб, футболдаги фаолияти шу ерда бошланган. Рауш 2005 йили Германия ёшлар терма жамоасида ўйнаган, тенгқурлари орасида энг иқтидорли футболчилардан саналган.

Аммо Рауш «катта футбол»ни миллатдошлари учун эмас, туғилиб ўсган ватани — Россия учун ўйнашга аҳд қилди, 2015 йили Россия паспортини, 2017 йили Россия терма жамоаси футболкасини қўлга киритди.

Рауш ҳатто клубдаги фаолиятини ҳам «шарқ»қа кўчирди, 2018 йили бундеслигадан Россия чемпионатига ўтди, бироқ жаҳон чемпионати учун Черчесов тузган тор рўйхатга «сиғмай қолди».

Германия — Россия ўйинига қайтадиган бўлсак, учрашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?