«Сувга туширилган олтовлон» турк газеталарида ҳам шов-шув бўлди

«Сувга туширилган олтовлон» турк газеталарида ҳам шов-шув бўлди
Янгиликлар / Ҳаёт тарзи
23:23, 31 октябрь 2018
2 685
0
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ариқда турган 6 эркак фотосурати ва бу билан боғлиқ воқеа ҳақидаги хабар Туркия газеталаридан бирида ҳам чоп этилди.

Унда Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев туман масъулларини бу тарзда жазолагани учун ишдан ҳайдалгани айтилади.

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ариққа тушиб турган 6 кишининг суратлари тарқалган эди. Сўнгра ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, “Абдуносир Ғулом” фермер хўжалиги майдонида ғалла ўз вақтида суғорилмаганлиги учун туман масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари шу тарзда жазоланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Uz24.24 нашри хабар бермоқда.

Бу вақтда воқеа жойида Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев, вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари бўлганлиги маълум бўлди.

29 октябрь куни Президентнинг барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиши билан Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
31
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика