Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Вазирлик киракашлик ва устачиликка патент берилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритди

Вазирлик киракашлик ва устачиликка патент берилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритди

21:59, 09.11.18
101
Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги киракашлик ва устачилик фаолияти билан шуғулланиш учун патент берилиши тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритди.
«2018 йил 8 ноябрь куни қатор ОАВда хусусий киракашлик, кунлик тўланадиган ишлар ва хусусий ёлланадиган таъмирлаш-қурилиш ишлари сингари фаолият турларига патент жорий этиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шуни маълум қиладики, мазкур хабарлар ҳақиқатга мувофиқ эмас ва контекстдан юлиб олинган ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган меҳнат фаолият турларига патент жорий этилиши бугунги кунда қонуний ташаббус ҳисобланмайди ва биронта расмий ҳужжатда мавжуд эмас»,-дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирликнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, айни пайтда ушбу масала муҳокама этилмоқда ва вазирлик доирасида ўрганиб чиқилмоқда.
Қишлоқ жойларидаги норасмий бандлик одатга кўра дунёнинг кўплаб мамлакатларида энг кенг тарқалган муаммолардан бири саналади. Жорий йилнинг 30 апрелида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботга мувофиқ, айрим давлатларда қишлоқ жойларидаги норасмий бандлик 90 фоизгача бориб етади.
Ўзбекистонда меҳнат бозорини ўрганиш бўйича 2018 йилнинг август-сентябрь ойларида ўтказилган ишлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда норасмий бандлик секторининг улуши 56 фоизни ташкил этади. Қишлоқ жойларидаги норасмий ёки «соядаги» бандликнинг асосий соҳалари хусусий киракашлик, кунлик тўланадиган ишлар ва хусусий ёлланадиган таъмирлаш-қурилиш ишлари ҳисобланади.
Бироқ хусусий киракашлик, кунлик тўланадиган ишлар ва хусусий ёлланадиган таъмирлаш-қурилиш ишларининг айрим жойларда тўлиқ бандлик альтернативи саналишини ҳисобга олган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги легаллашув чора-тадбирларидан бири сифатида йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўлов қилинадиган патентни жорий этишни кўриб чиқмоқда.
Бу турдаги патентни олиш фақатгина ихтиёрий тарзда амалга оширилиши мумкин. Яъни патентни ихтиёрий равишда олиб, йилига 912 285 сўм (ойига 76 023 сўм) тўлаган фуқаро тўлиқ бандлик учун бериладиган меҳнат стажига эга бўлиши мумкин.
Бундай чора-тадбир яхлит пенсия тизими шаклланишига қўшимча фуқаролар сонини жалб этишга имкон берган ва келгусида ўша фуқароларнинг ёш бўйича пенсия олишларини таъминлайди.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Оцените работу движка