Диёр Имомхўжаев: "Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта"

Диёр Имомхўжаев: "Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта"
Спорт
17:08, 11 ноябрь 2018
2 362
0

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев келаси йилги мавсум учун лицензиялаш талаблари ўз кучида қолиши, бироқ, назорат кучайтирилишини таъкидлади.

"Биздаги маълумотга кўра, “Бухоро” футбол клуби — ПФК (профессионал футбол клуб). Жамоа истаса буни МСК (мега супер клуб) қилиб ҳам ўзгартириши мумкин.

2019 йилги мавсум олдидан футбол клублари лицензиялашдан ўтказилади. Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта. Энди талаб деярли ўша-ўша қолади, назорати жиддий бўлади (умид қиламанки, ҳамма учун тенг бўлади).

Масалан, “Пахтакор”да супер клуб бўлиш учун назарий жиҳатдан имконият бор. Бунинг учун клуб тезроқ футбол академиясига, ўз стадионига, базасига, футзал, аёллар, U18 жамоаларига эга (яна бошқа талаблар ҳам бор албатта) ва албатта хусусий бўлиши керак.

“Насаф” эса ўша ПФК мақомига мосроқ (шу клубни бунёд қилганлар омон бўлсин). Стадиони бор, базаси бор, академияси ва бошқа нарсалари бор. Аммо давлат корхонаси томонидан молиялаштирилади. Шу клуб Ўзбекистон чемпиони бўла олмаган, бироқ чемпион бўлган кўпгина клубларни инфратузилмаси бўйича ортда қолдиради.

Қолган ҳамма ҳозирча фақатгина ФК (футбол клуб). Шунчаки лицензиялаш талабларини бажаришига кўра Суперлига, Про-лига ёки 2-лига бўлиб тавсифланади. 2019 йилдан бошлаб Суперлига ва Про-лиганинг талаби бир-биридан катта фарқ қилмайди. Масалан, Суперлигадан тушиб кетиши мумкин бўлган чунончи “Нефтчи” билан, шу лига учун Про-лигадан даъвогар бўлган “Сурхон” ўртасида деярли фарқ бўлмаслиги шарт. Икки лига ўртасидаги каттагина жарлик (тафовут) йўқолиши асосий масаладир", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
18
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
16
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика