Главная > Yangiliklar > «Барчамиз истеъмолчи»

«Барчамиз истеъмолчи»


23-10-2017, 11:06. Разместил: axborot xizmati
«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан таълим даргоҳларида ўтказилаётган ҳуқуқий тарғиботларнинг навбатдагиси 2017 йил 20 октябрь куни Жиззах педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

«Барчамиз истеъмолчи» мавзусидаги учрашувда соҳа мутахассислари, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда, ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, тадбирда Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан қисқа вақта мобайнида 105 мингга яқин суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича 365 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиб, 96,7 млрд. сўмлик ижро хужжатларининг ижроси таъминланганлиги айтиб ўтилди.

Тарғибот тадбири сўнггида, бюро фаолиятига оид видео ролик намойиш этилди ва соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси

Бош Прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими

катта инспектори                                                                                                                                            Д.Эргашев

 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
Вернуться назад