Ҳиндлардан яна бир шедевр: “Супер 30”

Ҳиндлардан яна бир шедевр: “Супер 30”
Маданият
10:11, 29 сентябрь 2019
2 078
0
Барибир ҳиндларга беш кетаман. Аввал ҳам айтганман, бундан кейин ҳам такрорлашдан чарчамайман. Улар ҳаётий фильмлар олишда 1000 поғона юқори биздан. Кеча “Менинг юртим” телеканалида 2019 йилнинг энг шов-шувли фильми намойиш этилди. “Супер 30”фильми ўз касбининг фидоийси ўқитувчи ҳақида. Мен шу пайтгача бунақа таъсирли кино кўрмаганман.
Фильмлар кўп, лекин айнан ўқитувчиликнинг машаққати, унинг шарафи ҳақидаги ҳаётий фильмлар жуда кам. Билганим америкалик ўқитувчи Рон Кларк ҳақида ишланган ҳаётий фильм. Тўғри бошқа фильмлар ҳам бор, фақат улар унчалик ёдимда қолмаган. Рон Кларк АҚШдаги маҳаллий мактаблардан бирида ўзлаштириши қолоқ бўлган синфни қабул қилиб олади ҳамда машаққатли меҳнат эвазига якунда ўша синфдаги ўқувчилар билан кўплаб муваффақиятларга эришади. У бугунги кунда “Рон Кларк академияси”га асос солган. Ушбу академия талабалари ноодатий, лекин замонавий ўқув режалари асосида дарс ўтишади.
“Супер 30” фильми эса машҳур математик Ананд Кумар ҳақида. У Патнада ёшлар учун ўқув маркази очади. Таниқли ўқув муассасаси асосида у давлат томонидан тақдим этиладиган таълимни ололмаган кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб очди. Уларнинг муваффақиятли машғулотлари учун у махсус “Супер 30” дастурини ишлаб чиқди. У ўз фаолиятини кўп йиллар олдин оддий бир оила фарзанди сифатида бошлаган ва турли ноҳақликлар сабабли ушбу муҳим мақсадни кўзлаган ҳолда иш бошлаган.
 
Ўзига яраша қийинчиликлар билан бошланган иш дастлабки йилдаёқ ўз натижасини берди. Гуруҳдаги 30 нафар ўқувчининг барчаси Ҳиндистон технология иститутининг талабасига айланади. Бугунги кунда ҳам Ананд Кумарнинг махсус мактаби фаолиятини давом эттирмоқда.
Хуллас ҳиндлардан яна бир шедеврни томоша қилинг. Тавсия этаман фильмнинг энг якуни жуда таъсирли чиққан. Ҳатто кўзга бир томчи ёш ҳам келиши мумкин. Энг эътиборлиси у ҳаётий реал воқеалар асосида тасвирга олинган.
1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин!
Ҳакимжон Фозилов
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
19
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
17
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика