«ЎзЛИТИнефтгаз»: ислоҳот ва самара

«ЎзЛИТИнефтгаз»: ислоҳот ва самара
Иқтисодиёт
21:26, 09 ноябрь 2018
3 797
0

«ЎзЛИТИнефтгаз» акциядорлик жамиятида нефть ва газни қайта ишлаш, табиий газни транспортировка қилиш, ишлаб чиқариш корхоналарида энергия сарфи самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича бажарилган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги, илмий-тадқиқот институтлари, Фанлар академияси ва бошқа вазирлик, идоралар ҳамда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти қошидаги корхоналар мутахассислари иштирок этди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 26 майдаги «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, энергия тежамкорлиги йўналиши бўйича муайян ишлар олиб бориш ва замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда нефть ва газ соҳасида Жаҳон банки қошидаги Халқаро ривожланиш ассоциацияси маблағларини жалб қилиш орқали инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. Мазкур лойиҳалардан ишлаб чиқариш корхоналарида энергия сарфи самарадорлигини ошириш учун электр ўтказгичларга частота созловчи мосламалар ўрнатилиб, йилига 58,4 миллион кВт. соатгача электр энергия тежалиши кутилмоқда.

Давра суҳбатида берилган маълумотларга кўра, Жаҳон банки билан ҳамкорликда лойиҳавий қуввати 11,4 миллион куб метр йўловчи нефть газларини утилизация қилиш орқали йилига 34 миллион кВт. соатгача электр энергия ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳалар ишга туширилган.
Ҳозирги кунда «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ишлаб чиқариш корхоналарида сиқув компрессор станцияларидан ажралаётган чиқинди газлардаги иссиқликдан 5,5 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика