29 марта 2016

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 февралдаги "2016 йилги

Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2493-сонли ҳамда вилоят

ҳокимининг 2015 йил 27 февралдаги 73-сонли қарорлари

ижросини таъминлаш тўғрисида

Ҳалқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда хар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолди.

Бугунги кунда ушбу умуммиллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида эзгулик, мехр-оқибат, бағрикенглик каби олижаноб туйғуларни уйғотиш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжихатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида камол топтириш борасидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Ана шуларнинг барчасини инобатга олиб ҳамда Наврўз байрамини юксак савияда, муносиб тарзда нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 февралдаги ПҚ-2493-сонли ва вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 февралдаги 91-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 февралдаги ПҚ-2493-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 22 февралдаги 91-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича шаҳар ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3 Шаҳар ташкилий қўмитаси Наврўз байрамини умумҳалқ сайили шаклида кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маънавий-маърфий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин

4. Тадбирлар режасини тайёрлашда қўйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратсин:

- Наврўз фаслида инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, ўзини табиатнинг ажралмас бир қисми деб ҳис этишини ифода қиладиган, атроф-муҳитни, она заминни эъзозлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётини қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;

- жойларда бўлиб ўтадиган учрашув ва суҳбатларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш;

- мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саҳоват, кексаларга ҳурмат-эхтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;

- янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз фаслида маҳаллаларда хашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил эти;

- Жиззах шаҳри марказида бўлиб ўтадиган байрам дастурларига фольклор гурухлари, бадиий хаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши-шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;

- байрам дастурларини тайёрлашда халқ ўйинлари, фолкьлор санъати намуналарига, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал инсоний туйғуларни юксак пардаларда тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.

5. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари маҳаллий бюджет ҳамда худудда ишлаб чиқариш корхоналари, жамғармалар ҳисобидан қоплансин.

6. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (М.Якубова), "Жиззах овози” газетаси (А.Иномов), шаҳар телевидениеси (Б.Эшонқулов)лар Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари С.Ортиқов, Ғ.Хидиров, Н.Мухтороваларга юклатилсин ва назоратини ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Шаҳар ҳокими                                   А.Қобилов

 

 

 

 



 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Ўхшаш янгиликлар:

Йўловчиларни ташиётган транспортлар куннинг ёруғ пайтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юришлари шартлиги белгиланди

Йўловчиларни ташиётган транспортлар куннинг ёруғ пайтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юришлари шартлиги белгиланди
Мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари” амалга киритилиши хабар

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қарори Жиззах шаҳрининг маҳаллий бюджети тўғрисида.  

Hokimliklar huzurida Axborot xizmatlari faoliyati

Hokimliklar huzurida Axborot xizmatlari faoliyati
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг "Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код:
Энг кўп ўқилган
Эрк излаган кўнгил
Эрк излаган кўнгил
  Ҳозирги вақда Жиззах
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
2017 йил 17 октябрь куни Жиззах давлат педагогика
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Davlat arbobi Sharof Rashidov bilan bog'liq
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиззах шахар хокими қарори
Жиззах шахар хокими қарори
Шаҳариқтисодиёти тармоқлари ва
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2017 йил 2 ноябрь куни Жиззах шаҳрида
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат
Архив