Беш нафар йигит безориликка қўл ўришди

Беш нафар йигит безориликка қўл ўришди
Янгиликлар / Жамият
18:56, 03 июнь 2019
1 509
0

Зарбдор тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида жорий йилнинг 1 июнида беш нафар йигит томонидан содир этилган безорилик жинояти муҳокама этилди.

Зарбдор тумани ички ишлар бўлими томонидан уюштирилган ушбу жиноят муҳокамасида Равот ва Лалмикор маҳаллалари аҳолиси, ҳудуддаги барча ўзини ўзи бошқариш фаоллари иштирок этдилар. Прокуратура, ички ишлар органлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари сўзга чиққан тадбир аввалида рўй берган жиноят тафсилотлари баён этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июнида Зарбдор туманининг Лалмикор маҳалласидаги мини стадионда 6 нафар йигит ўзаро жанжаллашиб қоладилар. Яъни, 5 нафар 1992, 1995, 1996 ва 1997 йилда туғилган ёшлар Жиззах олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси, 2001 йилда туғилган йигит билан жанжаллашишган.

Кўнгилсиз воқеа зўравонлардан бирининг ўйин майдонидан фойдаланиш навбатини бузишидан бошланди. Спорт мактаби ўқувчиси эса навбатини бергиси келмади. Ёш йигитнинг бўш келмаётгани муқаддам безорилик қилгани учун судланган, 1996 йилда туғилган жанжалкашлардан бирининг ғашини келтирди.

Ҳамма уйига тарқалгач, ярим кечаси зўравон ёнига 4 нафар йигитни олиб, уларни Зарбдор тумани, Навоий маҳалласидаги ўқувчининг уйига бошлаб боради. Уни яшаш жойидан чиқариб, зўрлик билан “Нексия” русумли автоулов багажига жойлайдилар. Йигитчани “Ниҳол” сув истеъмолчилари уюшмаси экин майдонига олиб боришади ва обдон дўппослайдилар.

Кейин ўқувчини яна автоулов багажига жойлаб, эрта тонг соат 6 лар атрофида уйи яқинига ташлаб кетишади. Бошининг орқа томони шилиниши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши, икки дона тишининг синиши ташхиси билан йигитча республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг нейрохирургия бўлимига жойлаштирилди.

Муҳокама давомида зўравонларнинг қилмишлари қораланди, бу каби жиноятлар қайта содир этилмаслиги учун қилиниши лозим бўлган, аммо қилинмаган ишлар тилга олинди. Хусусан, тарбия борасида ота-оналар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида мулоҳазалар билдирилиб, вояга етмаганлар устидан назоратни кучайтириш, спиртли ичимликлар истеъмол қилинишининг олдини олиш, профилактика инспекторлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудда содир этилаётган айрим жиноятлар тафсилотларига тўхаталиб ўтилди. Чунончи, тумандаги темир йўлларда юз берган ўғрилик ва ташмачиликлар хусусида сўз юритилди. Йиғилиш сўнггида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни кучайтиришга келишиб олинди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
35
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика