Халқ банки хусусий тадбиркорлик субъекатларига 1 426,4 млрд. сўмлик кредит ажратди

Халқ банки хусусий тадбиркорлик субъекатларига 1 426,4 млрд. сўмлик кредит ажратди
Банклар
20:48, 06 ноябрь 2018
3 012
0
Миллий матбуот марказида АТ Халқ банки томонидан ОАВ учун «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш – давр талаби» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда кейинги йилларда юртимизда банк соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Халқ банки тизимидаги ўзгариш ҳамда янгиликлар ҳақида сўз юритилди.  
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Халқ банки томонидан 29 655 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига 1 426,4 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга ўсиши таъминланди. Кредитларнинг асосий қисми озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратилган.  Бу ҳақда анжуманда батафсил тўхталиб ўтилди.
Маълумки, республикамизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича Халқ банки қатор ишлар қилиб келмоқда. Жумладан, банк томонидан 2018-2019 йиллар давомида республикамиз ҳудудида чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, 876 та лойиҳа учун жами 1 837,8 млрд. сўмлик маблағлар йўналтирилган. Натижада мазкур маблағлар эвазига хориждан  71 434 бош наслли қорамол, 17 815 бош наслли эчки, 42 230 бош қоракўл ва ҳисори қўй ҳамда 1 200 бош туя олиб келиниши кўзда тутилган.
Қувонарлиси шундаки, амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар натижасида эса 6 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, тадбир давомида банк тизимида жорий этилаётган онлайн хизматлар ҳақида сўз юритилиб, Халқ банки томонидан мижозларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий инновацион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидланди.  
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури доирасида Халқ банки томонидан хўжалик юритувчи субъектларга банкдан тўлов терминаллари олиш учун электрон ариза бериш амалиёти, «Халқ мобайл» мобил иловаси орқали онлайн конверсия ва онлайн депозит хизматлари йўлга қўйилди. Шунингдек, мобил илова ёрдамида QR-код орқали товар ва хизматлар учун жойида тўлов қилиш ҳамда кредит олиш учун онлайн ариза топшириш каби замонавий банк хизматларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбир сўнгида банк мутахассислар ва журналистлар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
32
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
32
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика