Ғаллаоролда оғуфуруш қўлга тушди

Ғаллаоролда оғуфуруш  қўлга тушди
Жамият
21:11, 22 февраль 2019
1 722
0
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Б хавфли рецидивист. 2019 йил 13 январь куни гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиб моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, таниши М.Қни ўзининг яшаш хонадонига чақирди. Илгари гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган бўлишига қарамасдан, ўз уйида ноқонуний равишда сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотганликда гумон қилинган.
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Қнинг ёнида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 14 январь куни фуқаро М.Қ ва Д.Аларга ўзининг яшаш хонадонидан алоҳида хона ажратиб, махсус ўзи томонидан тайёрланган марихуана гиёҳвандлик воситасини биргаликда истеъмол қилиб, бангихона ташкил қилган.
Фуқаро Т.Б ўзининг ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 273-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этганликда гумонланиб қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг ажримига кўрақамоққа олиниб, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
У.Н.Хидирбоев - Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
88
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
84
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика