Ш.Рашидов тумани тадбиркорлари солиқ ислоҳотлари натижасида қўшимча иш ўринлари яратадилар

Ш.Рашидов тумани тадбиркорлари солиқ ислоҳотлари натижасида қўшимча иш ўринлари яратадилар
Янгиликлар
07:32, 19 январь 2019
2 165
0

Бугун мамлакатимиз солиқ маъмурчилигида янги тизим яратилди. Яъни, солиқ хизмати органлари текширувчи эмас, хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айланмоқда.

Бугун Шароф Рашидов туман ҳокимлигининг мажлислар залида прокуратура, солиқ, божхона, суд ва муттасадди идоралар иштирокида ўтказилаган тадбир ҳам айнан"Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деб номланди.

Ўрни келганда айтиш жоизки, 2019 йилда жорий қилинган солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси жорий этилди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган 8 фоизлик суғурта бадали бутунлай бекор қилинди. Натижада жорий йилда туман фуқаролар иҳтиёрида 14,3 миллиард сўм маблағ қолиши кутилмоқда.Шунингдек, ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди. Давлат мақсадли жамғармаларга юридик шахсларнинг тушумидан ундириладиган 3,2 фоизли мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Ушбу пасайтиришлар ҳисобига жорий йилда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ихтиёрид 3,4 миллиард сўм қўшимча маблағ қолиши кутилаяпти.

Бўлиб ўтган тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Фаррух Бегабоев, вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Ғанижон Худойқулов, вилоят иқтисодий суди раиси Дониёр Махаматов, Божхона бошқармаси бўлим бошлиғиБекзод Абдуназаровлар сўзга чиқиб, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятлари янада кенгайишига ва қўшимча иш ўринларини яратишга имкониятлар яратилганлигига тўхталиб, иштирокчиларга мутахассислар ёрдамида корхона ишчиларига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумот бердилар.

Учрашув давомида 25 нафарга яқин тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


Г.Урдушева – ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
106
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
102
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика