06 ноября 2017

Президент Ҳамид Олимжон ва Зулфия ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди

Президент Ҳамид Олимжон ва Зулфия ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 27 апрелда Жиззах вилоятига ташрифи давомида улкан шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг адабий меросини кенг тарғиб қилиш, асарларидаги эзгу тушунчалар моҳиятини ёшларга етказиш лозимлигини таъкидлаган.
 
Президент ташаббуси билан барпо этилган Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони, икки шоир номи билан аталувчи ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда музей халқимизнинг ардоқли фарзандларига кўрсатилган улкан эҳтиром намунаси бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги "Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан мазкур мактаб-интернат учун 4 қаватли замонавий бино қуриб битказилди. Бу ерда яратилган замонавий шароитлар, 100 ўринли ётоқхона, ошхона, фаоллар зали ўқувчиларнинг муносиб таълим олишига хизмат қилади.
 
Жиззах шаҳридаги тарихий Хўжа Нуриддин мадрасасида адабиётимизнинг улкан намояндалари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг адабий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида музей ташкил этилди. Бунинг учун мадраса биноси тубдан таъмирланиб, тарихий кўриниши тикланди. Мадрасанинг гумбаз қисми сирланган кошин билан қопланди.
 
Музей экспозицияси мазмуни Президентимизнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асари ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони, улар номи билан аталувчи мактаб-интернат ташкил этиш бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари асосида шакллантирилган.
 
Давлат раҳбари Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги хиёбон атрофини янада ободонлаштириш, музей фаолиятини такомиллаштириш, мактаб-интернат моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Ўхшаш янгиликлар:

Президентимиз Жиззах вилояти мусиқали драма театрини бориб кўрди

Президентимиз Жиззах вилояти мусиқали драма театрини бориб кўрди
Атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳам жаҳон андозалари даражасида

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади.  

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали очилди

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали очилди
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи-шоирлар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия авлодлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код:
Энг кўп ўқилган
Эрк излаган кўнгил
Эрк излаган кўнгил
  Ҳозирги вақда Жиззах
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Шароф Рашидовнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
2017 йил 17 октябрь куни Жиззах давлат педагогика
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Sharof Rashidov buyumlari xarid qilinadi
Davlat arbobi Sharof Rashidov bilan bog'liq
«Барчамиз истеъмолчи»
«Барчамиз истеъмолчи»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиззах шахар хокими қарори
Жиззах шахар хокими қарори
Шаҳариқтисодиёти тармоқлари ва
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
МИБда меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2017 йил 2 ноябрь куни Жиззах шаҳрида
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат
Архив